Главная » Italiyalik qiz Pokistonlik yigitga skaype orqali turmushga chiqdi
(Италия Олий суди италиялик аёл ва покистонлик эркакнинг Skype орқали никоҳдан ўтишга қарорини қонуний деб тан олиш ҳақида ҳукм чиқарди. Икки ёш ўзига хос усулда никоҳдан ўтди. Бу ҳақда “West-Info” хабар бермоқда.



Бу Италияда биринчи марта кузатилмоқда. Ички ишлар вазирлиги судга мазкур никоҳнинг ноқонуний эканлигини тан олишни сўраб мурожаат этган.

Судьянинг таъкидлашича, келин ва куёв жисмонан бир жойда бўлмасаларда, онгли равишда оила қуришга аҳд қилишди. Улар ўртасидаги суҳбат масофадан амалга оширилди.

Суднинг қарорига кўра, никоҳ қуриш учун жисмоний иштирок этиш мажбурий эмас.

Маълумот ўрнида, Skype интернет орқали матн, ёзув ва видео орқали мулоқот қилишни таъминлайди. Мазкур дастур 2003 йилда ишлаб чиқилган. 2011 йилнинг 10 май куни Skype Microsoft компанияси томонидан сотиб олинди.
Просмотров (144)
Mне нравится 0

Всего комментариев: 0
avatar