Главная » O'zbekistonda ishsizlar soni 1,8 % kamaydi
(Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси мамлакат аҳолисининг бандлиги бўйича 2016 йилнинг ярим йиллиги сарҳисобини эълон қилди.




2016 йилнинг январь-июнь оларида Ўзбекистон Республикасида иш билан бандлар сони 13191,5 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 фоизга ошган. Жами иш билан бандлар таркибида давлат секторида бандлар улуши 18,2 фоизни (2015 йилда 18,4 фоизни ташкил этган), нодавлат секторида 81,8 фоизни (81,6 фоиз) ташкил этди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда иш билан бандлар улуши 2016 йилнинг январь-июнь даврида 77,7 фоизгача (2015 йилда 77,3 фоизни ташкил этган) ўсган.

Иш билан бандлар сони қуйидаги иқтисодий фаолият турлари бўйича сезиларли даражада ўсган, яъни ташиш ва сақлашда (3,8 фоизга), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда (3,7 фоизга), ахборот ва алоқада (3,4 фоизга), қурилишда (3,3 фоизга) ва савдода (2,8 фоизга).

Иқтисодий фаолият турларида иш билан бандлар улуши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 27,0 фоизни, саноатда 13,6 фоизни, савдода 10,4 фоизни, қурилишда 9,4 фоизни, таълимда 8,4 фоизни ташкил этган.

Иш билан бандлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли сонидаги улуши 94,8 фоизни, мос равишда республикада ишсизлик даражаси 5,2 фоизни ташкил этган.
Просмотров (115)
Mне нравится 0

Всего комментариев: 0
avatar