Главная » Rio–2016. O`zbekiston delegasiyasi Paralimpiya o`yinlari medallar reytingida 6-o`rinda bormoqda
(Rio–2016 Paralimpiya o`yinlarining ikkinchi kunida O`zbekiston terma jamoasi 3 bronza medalini ko`lga kiritib, medallar reytingida 6-o`rindan joy oldi.



Эркаклар ўртасидаги дзюдо баҳсларининг -73 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Феруз Саидов Паралимпия бронза медали соҳибига айланди.

Бронза медали учун баҳсда Саидов кубалик Херардо Родригесга қарши гиламга кўтарилиб, рақибини иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон делегациясига навбатдаги медални тақдим қилди.

Аёллар ўртасидаги дзюдо бўйича баҳсларнинг -63 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Турсунпошша Нурматова бронза медали учун беллашувда швециялик рақибаси Николина Пернхаймга қарши татамига кўтарилди. Мазкур баҳсда Нурматова иппон баҳоси эвазига ғалаба қозониб, бронза медалини қўлга киритди.

Аввалроқ эркаклар ўртасида -73 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Феруз Саидов Паралимпия бронза медали соҳибига айлангани ҳақида хабар бергандик.

Ўн метрдан пистолетдан ўқ отиш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Сервер Ибрагимов Паралимпия ўйинлари бронза медали совриндорига айланди, деб хабар бермоқда Sports.uz нашри.

Ушбу баҳсларда хитойлик Янг Чао олтин медални қўлга киритган бўлса, кумуш медал Жанубий Корея вакили Ли Жу Хига насиб этди.

Просмотров (152)
Mне нравится 0

Всего комментариев: 0
avatar