Главная » Sharof va Sevinch ajrashganlariga ishora qilishdi
(Хонанда Шароф Муқимов ва Севинч Мўминова ижтимоий тармоқларга жойлаштирган суратлари ва уларга ёзиб қолдираётган изоҳлари орқали оилаларига дарз кетганига ишора қилишяпти.



Бир неча кун аввал, хонанда Шароф Муқимов ногирон эркакнинг ўз оиласи билан тушган бахтли суратини ижтимоий тармоққа жойлаштириб, “Бу муҳаббатга қайта-қайта бош эгаман. Бурни қонасада дунё кўзига қоронғу бўладиган, ношукр, негатив, кибрли одамсифатларга буларнинг ҳаёти ибрат мактабидир. Ҳамма нарсаси бор, қўл-оёғи ишлаб, тили жуда ўрнили ва ўринсиз кўп сайраб турадиган, аммо ўзини бахтсиз деб биладиганлар бу инсонлардан ҳеч бўлмаса шукрни ўрганса бўларди. Енгил ҳаётдан бахтинг кетар, сабрлилар эса саодатга етар”, деб изоҳ қолдирган эди.

Орадан кўп ўтмай, Шароф Муқимовнинг турмуш ўртоғи, хонанда Севинч Мўминова ижтимоий тармоқларга буржлар оламига тааллуқли мулоҳазани жойлаштирди. Унда шундай сўзлар ёзилган эди:

“Қўй-қисқичбақа: Бошланишдаги иссиқ муносабатлар аста-секин кучини йўқотади. Булар кўп жанжаллашади, чунки тушунмовчиликлар кам эмас. Оила қуриш уларга осон эмас. Қурганда ҳам вақт ўтиб бузилиб кетиши мумкин”.

Хонанда Севинч Мўминова юқоридаги фикрларни ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасига жойлаштирар экан, “Бу нарсага ишонасизларми? Сиз нима деб ўйлайсиз”, дея тармоқ орқали уни кузатувчиларига мурожаат қилган.

Бу ўринда “Севинч Мўминова буржлар оламига оид маълумотни жойлаштираётиб, нимани назарда тутган?”, деган савол туғилиши табиий. Бу саволнинг жавоби ҳам Шароф ва Севинчнинг шахсий ҳаётига боғлиқ бўлиб чиқяпти. Боиси Шароф Муқимов 1982 йилнинг 11 апрелида қўй буржи остида таваллуд топган. Севинч Мўминова эса 1982 йилнинг 30 июнида қисқичбақа буржида туғилган.

Севинч Мўминов бугун ижтимоий тармоқларга қизининг суратини жойлаштирди. Сурат остида ёзилган изоҳ эса юқоридаги фактларни тасдиқлаётгандек.

“Қизалоғим, маликам ҳеч ўксинма бу бешафқат ҳаётда. Онанг сенга шундай меҳр берадики, ҳеч кимнинг меҳрига муҳтож бўлмайсан. Онанг сени шундай бекам-кўст катта қиладики, ҳеч кимдан кам бўлмайсан. Онанг сени шундай тарбиялайдики, энг гўзал намуна бўласан. Сен шундай меҳрибон қизсанки, Оллоҳим бутун меҳрни баъзи меҳрсиз инсонлардан олиб, аямай сенга бергандек. Ўзимнинг қалби пок, беғуборим, сени қанчалик яхши кўришимни тасаввур қилолмайсан. Бу туйғуни менга берган буюк Оллоҳимга беҳисоб шукр. Сен ҳеч қачон йиғлама, болам. Мен сен учун, сени бахтинг учун яшайман. Сенинг тоғдек онанг бор, ҳеч кимга, ҳеч кимнинг меҳрига зор қилмайдиган кучли онанг бор. Сен бахтли аёл, бахтли рафиқа ва бахтли она бўласан”, деб ёзади Севинч Мўминова.

Ҳозирча Шароф Муқимов рафиқасининг юқоридаги изоҳларига нисбатан муносабат билдирганича йўқ. Бироқ ижтимоий тармоқлар орқали Севинчни кузатиб бораётган мухлислари, хонанданинг қизига атаб ёзган гапларида Шарофнинг номини қўлламаганидан улар ажрашишганини тахмин қилишмоқда.
Просмотров (188)
Mне нравится 0

Всего комментариев: 0
avatar